Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш, китобхонликни ривожлантириш мақсадида ташкилот, муассасаларда маънавият ва маърифат хоналари ташкил қилиниб, кутубхоналар китоблар билан бойитилмоқда.

Республика маънавият ва маърифат маркази Уйчи туман бўлинмаси раҳбари Эътиборхон Юнусова агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг туман бўлими ҳамда вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасининг туман бўлимида бу борада амалга ошириладиган режалар бўйича суҳбатлашиб, тавсияларини берди.