Президентимизнинг аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида сайёр қабуллар давом этмоқда.
Унда сектор раҳбарлари ва туман ҳокимининг ўринбосарлари, тумандаги масъул ташкилотлар бошлиқлари томонидан мурожаатлар тингланди. Қабул давомида 83 та мурожаат келиб тушди, шундан 39 таси жойида ҳал этилди, 35 таси тегишлилиги бўйича йўналтирилди, қолган мурожаат ижро учун назоратга олинди.







