Аввало, ҳар бир мактабга кираверишда ва барча ўқув хоналарида назорат кучайтирилиб, ўқувчи ва ўқитувчиларнинг ниқобда бўлиши, карантин қоидаларига риоя қилиши эътиборга олинди.Жорий йилда тумандаги мавжуд 45та умумтаълим мактабининг 1-синфига 4314 нафар ўқувчи қадам қўйди. Байрам тадбирлари кўтаринки руҳда ўтди.

34-мактабда бўлиб ўтган тадбирда туман ҳокими Муҳаммадзокир Маматхонов қатнашди ва барчани байрам билан самимий табриклади. Мактабга илк бор қадам қўйган 107 нафар биринчи синф ўқувчисига Президент совғаси топширилди. Шундан сўнг туман ҳокими 11-синфда “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!”мавзусидаги илк дарсни ўтиб берди.

Туман ҳокими 39-мактабда бўлиб, жамоа билан учрашди ва уларни янги ўқув йили билан табриклаб, ўтган ўқув йилида эришилган яхши натижалар учун мактабга телевизор совға қилди.