Тўртта юқори унумли техника ёрдамида ҳозирга қадар 300 гектар майдонда кузги шудгорлаш якунланди. Ўн кун давомида кузги шудгорлаш тўлиқ якунланиши кўзда тутилган.

"Ёрқўрғон ободончи" фермер хўжалигининг(раҳбари Обидхон Дадахонов) 33 гектар майдонида кузги шудгорлаш сифатли якунланди. Айни вақтда бу хўжаликда "Яшил макон" умумиллий лойиҳаси асосида кўчат экишга жой ҳозирланмоқда.

"Хосиятхон она" фермер хўжалигининг 15 гектарлик картасида ҳайдов уюшқоқликда давом этмоқда.