Уйчи туманидаги 48-сонли “Ёшлик” маданият марказида ижодкорлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Э.Юнусова, туман ҳокимининг маслаҳатчиси Г.Мирзараҳимова иштирок этиб, қадимий тил сифатида эътироф этилаётган ўзбек тили халқимиз учун миллий қадрият, ўзликни англаш, мустақил давлатчилик тимсоли, маънавий бойлик, халқимиз ҳаётидаги сиёсий-ижтимоий, маънавий-маърифий тараққиётида муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидладилар.

Ижодкорлар М.Қирғизова, Гулизиё ўз шеърларидан намуналар ўқишди. Тадбир ниҳоясида фаол иштирокчилар рағбатлантирилди.