Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги Дўстлик МФЙда 7 та кўча бўлиб,

6 км. йўл мавжуд. -Мазкур кўчаларда тўлиқ шағаллаш ишларини якунладик,-дейди туман Кенгаши депутати, МФЙ раиси Умархон Отабоев.- Энди навбат асфальт қилишга. Шу кунларда “Шимолий Фарғона канали” кўчасидаги 800 метр жой асфальт қилинмоқда. Бу белгиланган дастур асосида туман автомобиль йўлларидан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан бажарилмоқда.