Уйчи тумани 3-сектор ҳудудидаги  Гулзор маҳалла фуқаролар йиғинида  "Обод хонадон", "Обод кўча",  "Обод маҳалла" мезонларини жорий этиш мақсадида "Йўл харитаси"да  кўрсатиб ўтилган масалалар ижросига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу кунларда хонадонларда ободонлаштириш, таъмирлаш, туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан асфальтлаш ишлари олиб борилмоқда. “Зафар Диёр” кўчасига 1,5 км. йўлга асфальт бетон қопламаси ётқизилиб, йўллар равон бўлди. Бундан аҳоли беҳад мамнун.