Уйчи тумани Тепасарой МФЙдаги “Мезбон” тантаналар мажмуасида 18 нафар болакайнинг ҳатна тўйи ўтказилди.Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишлаб ташкил этилган байрам
дастурхони атрофида болажонлар ва уларнинг ота-оналари, яқинлари жамулжам бўлишди. Туман ҳокими Муҳаммадзокир Маматхонов тўйболаларни қутлаб, эсдалик совғаларини топширди.Туман бош имом хатиби Олимхон Исақов ҳатни тўйини ўтказишда бош-қош бўлган тадбиркор Орифжон Нуритдиновга миннатдорчилик изҳор қилиб, бундай саховат тадбирлари кенг қулоч ёйишига тилак билдирди.Таниқли хонанда Умиджон Қорабоев ижросидаги қўшиқлар барчага хушнудлик бағишлади.







