Уйчи туманидаги  Шарифжон Турғунов раҳбарлик қилаётган "Қумтепа ниҳоли" фермер хўжалигида  ҳам пахта йиғим-терими бошланди. Жорий йилда жамоа аъзолари 41 гектар майдондаги ғўзадан мўл ҳосил олишни ният қилганлар.

Бугун фермер хўжалиги пахтазорларига туман ҳокимининг маслаҳатчиси Т.Исматиллаев, туман бош имом хатиби О.Исақовлар ташриф буюриб, фахрийлар ва фермерлар иштирокида хирмонга барака тилаб, дуолар қилишди.