Уйчи тумани прокурори, 2-сектор раҳбари А.Тухтасинов ташаббуси билан аҳоли орасида касалликлар профилактикаси ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Исломобод маҳалласи марказида туман тиббиёт бирлашмаси етакчи шифокор мутахассислари иштирокида аҳолининг бепул тиббий кўриги ўтказилди. Бунда оилавий поликлиникаларда рўйхатда турган беморлар, ёши улуғ кексаларга алоҳида эътибор қаратилди. Репродуктив саломатликни муҳофаза қилиш, касалликлар профилактикаси ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича зарур маслаҳатлар берилди.

Бундан ташқари маҳаллада ёши улуғ кексалар хонадонига тиббиёт ходимлари бориб, ўз йўналишлари бўйича ўрганишди, УЗИ, ЭКГ ва бошқа замонавий аппаратлар билан уларни кўрикдан ўтказиб, тиббий маслаҳат, зарур дори-дармон ҳамда шифохонада ётиб даволаниш учун тавсиялар беришди.