Жийдакапа қишлоғи ҳудудида аҳолига маданий хизмат кўрсатадиган бирорта объект йўқ эди.
400 ўринли собиқ клуб биноси давлат дастури асосида “Шайдуллохон пардоз” МЧЖ томонидан 2 млрд. 765 миллион сўм маблағ эвазига капитал таъмирланди. Бу маскан нафақат Деҳқон маҳалласи, қишлоқдаги 34 мингдан ортиқ аҳолига хизмат кўрсатади. Марказ 260 миллион сўмлик 31 турдаги мусиқа чолғу асбоблари билан ҳам таъминланди. Эндиликда бадиий гимнастика, рубоб, хор, ашула тўгаракларида 60 нафар ёш санъат сирларини ўрганмоқда. Жамоатчилик асосида сервиз хизмати кўрсатиш ҳам йўлга қўйилиб, бадиий гимнастика, аёллар фитнес клуби ташкил этилди. Хореография, маънавият ва маърифат хоналари, кутубхонада замонавий шарт-шароитлар яратилган.
Маданият марказининг тантанали очилиш маросимида Уйчи тумани ҳокими Муҳаммадзокир Маматхонов сўзга чиқиб, мазкур объект санъат мухлислари ва ёшлар учун муносиб туҳфа бўлганлигини эътироф этди.







