Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.04.2023 йилдаги ПҚ-118-сонли қарорига асосан бугунги кунда ҳудудларда амалий ишларга киришилган.

Ижтимоий соҳа объектларидаги иситиш тизимларининг куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш, ушбу объектларга иссиқлик энергиясини узлуксиз етказиб бериш ҳамда энергия ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш мақсадида туманда ўрганишлар олиб борилмоқда.

Бугун вилоят Иқтисодиёт ва молия бошқармаси мутахассислари томонидан Уйчи туманининг мактаб ва боғчаларда хусусан кўмир ёқилғиси билан иситиш тизимига ўтказиш жараёнлари билан танишилди.