Бугун қишлоқ хўжалигида амалга ошириладиган ҳар бир агротехник тадбир қанчалар сифатли ва муддатида бўлса, бу юқори ҳосил олиш имконини беради.

Вилоят ҳокимининг тумандаги вакили, туман ҳокимининг маслаҳатчиси Т.Исматиллаев, туман ҳокимининг ўринбосари И.Бозорбоев 1-сектор ҳудудидаги А. Эгамбердиев номли ММТПда жойлашган "Шарифахон Маъсудабону" фермер хўжалиги пахта майдонларида бўлишди.

Хўжалик миришкорлари 53 гектар майдонда ғўза парваришлашмоқда. Ҳар бир туп ғўзада 15 тадан бўлиқ кўсак ҳосил қилинган. Ғўзани чанқатмаслик, культивацияни тўхтатмаслик тавсия қилинди.