Уйчи туманда 2023 йил иккинчи мавсум доирасида ўтказилган ташаббусли бюджетлаштириш жараёнида Уйчи туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли  27-сонли умумтаълим мактаби тадбирлар ўтказиш учун фаоллар зали ҳамда 10 kv қуёш панеллари харид қилиш лойиҳаси 4912 та овоз тўплаганлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2023 йил 10 апрелдаги “Ташаббусли бюджетлаштириш амалиётини янада такомиллаштириш ҳамда фаол маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-117-сонли қарорига асосан яъни 1200 млрд.сўм маблағ ажратилди.Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг"Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонуни талабларига асосан “D-LITE ENERGY” масъулияти чекланган жамияти билан 2023 йил 27 июлда №458-6-86-ХT/2023-сонли электрон шартнома имзоланган. Бугунги кунда мактабга 10 kv қуёш панелларини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.