Аввал хабар берганимиздек, 29 август куни туман ҳокимлигида
«Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишонини топширишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Йиғилганларни туман ҳокими Муҳаммадзокир Маматхонов самимий табриклади. Шу куни туманимиздан 150 нафар турли соҳа фидойиларига «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони топширилди.







