Ободлик, покизалик бор жойда файзу барака бўлади. Кўчалар қанча обод ва кўркам бўлса, дов-дарахтлар яшнаб, гуллар чирой очиб, гуллаб турса, кишига ўзгача ҳузур ва кайфият бағишлайди.
Уйчи туман ободонлаштириш бошқармасининг Аҳадулла Раҳматулла бошчилигидаги жамоаси ҳам ана шу эзгу ният йўлида тинмай меҳнат қилмоқда. Бошқарма ишчилари эрта тонгдан иш бошлашади. Кўчаларни супураётган, гулларга сув қуяётган, чиқиндиларни тўплаб, йўлларни обод қилаётган бу соҳа ходимларининг меҳнатини ҳар қанча қадрласак, уларни эъзозласак, шунча кам.
Туманимиз обод ва кўркам бўлишига ҳисса қўшаётган барча ҳамюртларимизга миннатдорчилик билдириб, эзгу анъаналар бардавом бўлишини тилаймиз.






