Уйчи тумани Навоий маҳалласининг Боғи  эрам кўчасида яшовчи фуқароларни анчадан буён тоза ичимлик суви таъминоти масаласида муаммолари ҳал бўлмай келаётган эди. Тармоқ эскириб, яроқсиз ҳолга келиб қолганди.  Туман Кенгаши депутати Улуғбек Маҳкамовнинг ташаббуси,  “Наманган сув таъминоти”  МЧЖ  туман бўлими бошлиғи Исроил Нўъмоновнинг амалий кўмаги билан 450 метр ичимлик суви тармоғи янгиланди. Бу билан  237 та хонадондаги ичимлик суви муаммоси бартараф этилди. Ҳашар йўли билан амалга оширилган бу ишда “Наманган сув таъминоти”  МЧЖ  туман бўлими бош муҳандиси Бахтиёр Йўлдошев, тармоқ устаси Ҳусанбой Мирзажонов, чилангар Ривожиддин Каримов, Умиджон Набиев каби ишчиларнинг алоҳида хизматлари бор.Бизга амалий ёрдам берган барча фидойиларга ташаккур айтамиз.

Маҳалла фаоллари номидан Бахтиёр АБДУХАЛИЛОВ.