Бугун туман ҳокимлигида халқ депутатлари Уйчи туман Кенгашининг 37-сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида халқ депутатлари Уйчи туман Кенгашининг регламенти ва доимий комиссиялари тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш, доимий комиссиялар ва уларнинг таркибига ўзгартириш, қўшимчалар киритиш, “Саховат ва кўмак”, “Ёшлар”, “Аёллар” жамғармаларига келиб тушган маблағларни сарфлаш масалалари кўриб чиқилди.

Халқ депутатлари туман Кенгашининг котибият мудири А.Абдуғаппаров, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи М.Зоитов, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими мутахассиси Н.Мамадалиеваларнинг маърузалари тингланди.

Сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.