🔰 Бугун Ўзбекистон фуқаролари учун қадрли ва унутилмас кунлардан бири. Бундан 31 йил муқаддам айни шу куни «Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида»ги Қонун қабул қилинган.Қонунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг рамзидир. Демак, Давлат герби – халқнинг эрки, бахти, ғурури, ўзлиги тимсоли.Мазкур Қонун 8 тагина моддадан иборат бўлсада,унинг аҳамияти залворли.
✅ Бу кун кўксида "Ватан" деган муборак номни гард юқтирмай олиб юришни ўзига шараф деб билганлар байрами ! Бу Янги Ўзбекистонни бунёд этишга сидқидилдан интилаётган мардона халқимиз байрами ! Бу кун ўз илми, касб-кори, фидойилиги билан буюк аждодларимизга муносиб равишда қадам ташлашга интилаётган Ватанимизнинг ўктам ёшлари байрами ! Бу кун бир бутун Ватанга айланган Ўзбекистонликлар байрами !
❗️УШБУ САНА БАРЧА ВАТАНДОШЛАРИМИЗГА МУБОРАК БЎЛСИН !






