Мамлакатимиз раҳбарининг “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарорига асосан 2-сектор ҳудудидаги Исломобод МФЙда жойлашган “Ором” кўчасида 1 км. йўлга асфальт бетон қопламаси ётқизилмоқда.
-Эрта тонгдан Уйчи туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан етарли техника ва ишчи кучи ажратилди,-дейди Исломобод МФЙ раиси Бобур Аҳмедов. –Аҳоли жудаям хурсанд. Сабаби, бу йўллар ёзда чанг ва қишда лой бўлиб, қийинчиликлар келтириб чиқараётган эди. Йўлсозлар ишни тез ва сифатли бажариш ҳаракатидалар.






