Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги олдидан муассасамизда ташкил этилган тадбир барчага байрамона кайфият улашди.

Тарбиячи Саида Тиллабоева томонидан тайёрлов гуруҳининг 20 нафар тарбияланувчиси иштирокидаги “Хайр боғча, салом мактаб!” тадбирида кичкинтойлар томонидан ижро этилган саҳна кўринишлари, бадиий чиқишлар ота-оналарда ҳам катта таассурот қолдирди.-Бу ширинтойлар бизнинг мактабимизга ўқишга қабул қилинишди,-дейди 25-мактаб директори Улфатхон Қамбарова.-Энди улар 1-синфда ўқишади. Олган таълим-тарбия, билимларини кўриб, хурсанд бўлдим.

Муассасамизда Нилуфар Иброҳимова, Гулҳайё Мирзааҳмедова каби тарбиячилар томонидан ҳам худди шундай тадбирлар ташкилланди.