Уйчи туманидаги 50-сонли мактабгача таълим ташкилотида миллий қадриятлар, урф-одат ва анъаналар, йигит-қизлар одоби, тўғри овқатланиш, соғлом турмуш тарзи, спорт мусобақалари каби йўналишларни ўз ичига олган амалий семинар бўлиб ўтди.

Унда Республика тарғибот гуруҳи аъзолари - фалсафа фанлари доктори, профессор Жамила Шермуҳаммедова, Маърифат тарғиботчилар жамияти раиси ўринбосари Наимжон Ниязов, хонандалар иштирок этдилар.

Дастлаб меҳмонлар муассаса фаолияти ва турли кўргазмалар билан яқиндан таништирилди. Болажонлар томонидан тайёрланган бадиий дастур барчага кўтаринкилик бахш этди. Якунда тадбир ташкилотчилари ва туманда олиб борилаётган ишлар меҳмонлар томонидан эътироф билан тилга олинди