Маърифат соатида Республика тарғибот гуруҳи аъзолари - фалсафа фанлари доктори, профессор Жамила Шермуҳаммедова, Маърифат тарғиботчилар жамияти раиси ўринбосари Наимжон Ниязов, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси Наманган вилоят бўлими раҳбари Зиёвиддин Мансуровларнинг мавзуга оид маърузалари тингланди.

Тадбир қатнашчиларига кўтаринкилик бахш этиш, Ўзбекистон давлат филармонияси хонандаси Саидакбар Холматов, Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти ўқитувчиси, хонанда Мафтуна Тўраевалар томонидан ватан, инсонни улуғловчи тароналар куйланди.

Фетиваль доирасида Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси қошида ташкил этилган турли соҳа вакиллари, меҳнат фахрийларидан тузилган “Тарбиямиз фидойилари” маърифий ҳаракат аъзолари бўлинманинг эътирофномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Фестиваль доирасида манзилли режага кўра Республика тарғиботчилари иштирокида Ёркатай МФЙда яшовчи, 2-гуруҳ ногиронлиги бор Алфия ая Калянованинг хонадонига йўқлов уюштирилиб, озиқ-овқат маҳсулотлари ва эсдалик совғалари топширилди.