Уйчи тумани 3-секторда жойлашган Мирзо Улуғбек номли ММТП ҳудудидаги "Мевали боғ саховати” фермер хўжалигининг 42 гектар ғалла майдонида ўрим қизғин давом этмоқда.

-Дастлабки натижалар қувонарли,-дейди фермер Акрамжон Султонов.-Ҳар гектар майдондан 60 центнердан ошириб ҳосил оляпмиз. 106 тонна ғалла топшириш режамиз. Ҳосилни ўриб-йиғиб олишимизда бизга Ғанишер Жўраев бошчилигидаги 16-отряд кўмак бермоқда.