Уйчи тумани электр таъминоти корхонаси Сизларни кириб келаётган Ийд Қурбон ҳайити байрами билан муборакбод этади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига кўра Қурбон ҳайити байрами муносабати билан жорий йил 28 июндан 2 июль кунигача дам олиш кунлари деб эълон қилинган. Ҳайит байрами арафасида банклар ва электр тармоқлари корхонаси ходимлари учун ҳам дам олиш куни бўлганлигини инобатга олган ҳолда электр энергияси учун тўловларни олдиндан амалга оширишингиз сўралади. Байрам кунларида электр энергияси қарздорлик учун автоматик тарзда ўчади. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида олдиндан тўловларни амалга оширинг. Зеро, байрам кунлари электр энергиясининг йўқлиги кайфиятимиз тушишига сабаб бўлмасин.

Ийд Қурбон байрами арафасида кўтаринки кайфият сизни асло тарк этмасин!

Уйчи туман электр таъминоти ахборот хизмати.