Учрашувда ёшлар томонидан келиб тушган мурожаатлар жойида ижобий ҳал этилиб, қўшимча ўрганиш талаб қиладиган мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди ва масъул ташкилотларга йўналтирилди.
Ушбу учрашувдан кўзланган асосий мақсад ёшларнинг муаммосини жойида ҳал этиш ва ёшларнинг ҳаётда ўз ўринларини топишларида амалий ёрдам бериш.
Учрашувда 3- сектор ҳудудидаги ёшлар етакчилари иштирок этиб, ёшларнинг мурожаатларини ҳал этиш юзасидан ўзларига бир қатор вазифаларни белгилаб олдилар.






