Прокуратура органлари томонидан сайёр қабуллар ташкил этиш орқали аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш борасидаги амалий тадбирлар мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда.
Муборак маҳалласида жойлашган маданият марказида ўтказилган мазкур сайёр қабулда вилоят прокурори ўринбосари Хуршидбек Жалолов, туманнинг сектор раҳбарлари ҳамда бир қатор мутасадди ташкилотлар раҳбарлари қатнашдилар.
Қабулга келган фуқаролардан 29 та масалада, яъни ишга жойлаштириш, тиббий ёрдам олиш, суюлтирилган газ баллони олиш, йўл қурилиши, уй-жой ва электр масалалари бўйича мурожаатлар келиб тушди.
Уларнинг 15 таси жойида ҳал этилди, қолган масалалар бўйича тегишли идораларга муддатлар белгиланиб, топшириқлар берилди.
Мурожаатларни тўлиқ ва белгиланган муддатларда кўриб чиқилиши назоратга олинди.






