Маълумки, жорий йилнинг 21 май кунидан Наманганда 62-Халқаро гуллар фестивалига старт берилди. Ушбу фестивал доирасида турли маданий- маънавий тадбирлар ва учрашувлар ташкил этиб келинмоқда.
Жорий йилнинг 9 июнь куни соат 19:00 да Халқаро гуллар фестивали доирасида "Афсоналар водийси" тематик паркида вилоятда яшовчи турли миллат вакилларини қўллаб-қувватлаш, дўстона алоқаларни ривожлантириш ва бағрикенглик ғояларини тарғиб қилиш мақсадида "Ўзбекистон - умумий уйимиз!" шиори остида фестивал ўтказилади.
Сизларни ушбу тадбирда иштирок этишга таклиф қиламиз.






