Ўрта таълимни аввалги йилларда тугатган абитуриентлар кириш имтиҳонларида қатнашиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида тўлов қилишлари керак. Айни пайтда бир БҲМ – 330 минг сўм, ярим баравари эса 165 минг сўм.
Қуйидаги абитуриентлар тўловдан озод қилинади: ➖ ўқишни тест ўтказилаётган йили тугатган битирувчилар;➖ ногиронлиги бўлган шахслар;➖ меҳрибонлик уйлари болалари;➖ болалар шаҳарчасининг битирувчилари;➖ “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар ва уларнинг фарзандлари;➖ “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турувчи ёшлар кириш имтиҳонларида қатнашиш учун тўлов қилмайди
📆 Маълумот ўрнида, абитуриентларни рўйхатга олиш 20 июндан 20 июлгача (шу куни ҳам) амалга оширилади. Чет тилидан ижодий имтиҳон ўтказиладиган йўналишлар учун қабул 10 июлда якунланади.






