Жорий йилда  Уйчи туманида 6295 гектар майдонда ғалла парваришланди. 51301 тонна дон ишлаб чиқарилиши, 18605  тонна дон давлатга сотилиши режалаштирилган.

Бугун “Уйчи Гулистон” ММТП ҳудудида жойлашган Нозимжон Валиев раҳбарлигидаги “Зарнигор Гулистон файз" фермер хўжалигида ўрим-йиғимга киришиш олдидан тадбир бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими ва сектор, фермер хўжаликлари раҳбарлари, агроном, фахрийлар, кластер вакиллари иштирок этдилар.

Туман бош имом хатиби в.б. Абдумалик Жўраев хирмонга барака тилаб, дуолар қилди.

Маълумот учун, туманда ўримни қисқа муддатларда ташкил этиш учун 24 та  ўрим комбайни жалб этилган.