Уйчи тумани 3-сектор ҳудудидаги "Эгамберди полвон Нурматов" фермер хўжалигининг дала майдонларида қаров ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши натижасида 5 июнь куни биринчи гул нишонасини кўрсатди.
Эътироф этиш жоизки, бугунги кунда агротехник тадбирлар сифатли ўтказиб келинаётганлиги сабабли туманнинг барча пахта майдонларида ғўза ниҳоллари ҳар йилгидан эртароқ гуллашни бошлади.






