Хўжалик ғаллакорлари 34 гектар майдонда мўл-кўл ҳосил етиштирдилар. Улар бу йил ҳосилдорликни 80 центнерданга етказишни кўзлашган. Нуронийлар ҳосил мўл бўлишини тилаб, дуолар қилишди.

"Икром ота ҳосили" фермер хўжалигида яганалаш сифатли ташкил этилмагани бўйича эътироз билдирилди ва зудлик билан бартараф қилиш тавсия этилди.

"Умирзақов Жаҳонгир" фермер хўжалигининг 25 гектар уруғлик пахта майдонида барча агротехник тадбирлар сифатли амалга оширилаётгани туфайли ғўза баравж ривожланмоқда.

Вилоят ҳокими "Зарбол Навоий" СИУ ҳудудидаги  "Ёрқўрғон соф толаси" фермер хўжалигида қишлоқ хўжалиги меҳнат фахрийси билан дилдан суҳбат қурди.

Ўрганиш ишлари давом этмоқда.