Уйчи туманидаги 1-сонли кўп тармоқли ихтисослаштирилган махсус мактабгача таълим ташкилотида Уйчи, Чортоқ, Норин, Учқўрғон туманларидан таянч ҳаракати аъзоларида, эшитиш, гапиришда нуқсони бор, ақлий ривожланиши суст бўлган 97 нафар бола тарбияланади.

Мазкур муассасадаги байрам тадбирида туман ҳокими Шуҳрат Мусаев ҳамда сектор раҳбарлари иштирок этиб, болажонларни байрам билан қутлашди ва эсдалик совғаларини тақдим қилишди.

Тадбирни ташкиллашда мусиқа раҳбарлари Нилуфар Дедахонова, Соҳиба Қозоқовалар фаоллик кўрсатишди.

Уйчи туман ҳокимлиги ахборот хизмати