Уйчи туманида “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” кенг нишонланди.
Туман маданият марказида бўлиб ўтган шодиёнада тумандаги бир қатор мактабгача таълим ташкилотлари томонидан кўргазмалар намойиш этилди, беш ташаббус доирасида амалга оширилаётган ишлар кўрсатилди. Кичкинтойлар иштирокидаги бадиий дастур эса барчада унутилмас таассуротлар қолдирди.
@uychihokimligi






