Д. Нурматов 1975 йилда Наманган вилояти, Уйчи туманида туғилган.
1998 йилда Наманган муҳандислик-педагогика институти, 2008 йилда Наманган давлат университетини тамомлаган.
Иш фаолиятини 2007 йилда Уйчи тумани халқ таълими бўлими марказлашган ҳисобхонаси ҳисобчиси, бош ҳисобчи ўринбосари вазифаларида бошлаган.
2009-2016 йилларда Уйчи тумани ҳокимлиги молия бўлимининг халқ таълими муассасаларини молиялаштириш бўлими бошлиғи, 2016-2022 йилларда туман молия бўлими мудири бўлиб ишлаган.
Тайинловга қадар Уйчи тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.






