▫️Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги делегация «Жалолобод вилоятида қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш ва яшил туризмни ривожлантириш» мавзусидаги Халқаро бизнес форумдаги иштирокини бошлади.

Форум аввалида меҳмонлар Жалолобод ва Наманган ишлаб чиқарувчилари кўргазмаси павильонларида бўлдилар.

Наманган вилояти раҳбари Шавкатжон Абдураззоқов Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Бакыт Торобаев ва Жалолобод вилояти губернатори Абсаттар Сыргабаев ҳамроҳлигида элликдан ортиқ саноат ишлаб чиқариш корхоналари ва миллий ҳунармандлар маҳсулотлари билан танишдилар.