Жорий йилда Уйчи туманидаги мавжуд 46 та умумтаълим мактабини 2058 нафар ўғил-қиз тамомламоқда. Улардан 95 нафари олтин, 13 нафари кумуш медаль билан битиряпти.
Туманимиздаги барча мактабларда “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари бўлиб ўтди. 5-мактабнинг 11-синфини 58 нафар ўқувчи тамомлаяпти. Мактабнинг битирувчи синф ўқувчиларидан Акбарали Акрамжонов Ўзбекистон SHARDA университетига, Нодира Ўринбоева она тили ва адабиёт йўналиши бўйича “Бизнес ва фан университети”га ўқишга кириб, муддатидан олдин талаба бўлишди.
Мактаб жамоасининг байрам тадбирида туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Шуҳрат Мусаев иштирок этди ва мамлакатимиз раҳбарининг “Умумий ўрта таълим мактабларининг битирувчи ёшларига” табригини ўқиб эшиттирди. Шундан сўнг бир гуруҳ иқтидорли битирувчилар ҳамда ўқувчиларга туман ҳокимининг “Ташаккурномаси”, эсдалик совғалари топширилди.
Тадбирда туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири М.Мўминов иштирок этди.
@uychihokimligi






