Уйчи тумани А.Эгамбердиев номли ММТП ҳудудидаги "Норин гавҳари” фермер хўжалигида ғўза парваришида агротехник тадбирларни сифатли амалга ошириш ва зараркунандаларга қарши карашишни тизимли ташкил этиш бўйича семинар ўтказилди.
Семинарда вилоят ҳокимининг ўринбосари Анваржон Ҳакимов, вилоят ҳокимлиги вакиллари Мўминжон Жўраев, Алижон Жўраев, вилоят прокурорининг ўринбосари Комилжон Алимов, туман ҳокими Шуҳрат Мусаев, Ўзагроинспекция, ҳудудларга бириктирилган фахрий оқсоқоллар, ММТП раислари, фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этдилар.
Семинар иштирокчиларига соҳада кечиктириб бўлмайдиган зарур тавсиялар берилди.






