Оила жамиятнинг энг муҳим ва мустаҳкам бўғинидир. Оила инсон ҳаётига тўкислик бағишлайди ва бахт келтиради. Шахс оилада камол топади, худди шу даргоҳда унинг биринчи қувончи ва ташвишлари юзага келади. Оиладаги эрнинг ҳам, хотиннинг ҳам ўз бурчлари ва мажбуриятлари мавжуд.
Бугун Уйчи туман ҳокимлигида тумандаги ажрим ёқасига келиб қолган оилаларни яраштириш мақсадида мулоқот бўлиб ўтди. Унда Учқўрғон туманлараро фуқаролик суди судьяси Акрамжон Акрамов иштирок этиб, тумандаги тўрт ойлик ажримлар таҳлил қилинди. Тўрт ой давомида Ғайрат, Олмурут, Беруний, Қашқар, Бўстон, Чўртук, Соку, Қумтепа, Обод МФЙларида ўтган йилга нисбатан ажримлар ошганлиги ачинарлидир.
Туман ФҲДЁ, адлия бўлимлари вакиллари, имом хатиб, отинойилар, маҳалла хотин-қизлар фаоллари иштирокида келгусидаги муҳим вазифалар белгилаб олинди.
Мулоқот давомида олтита оила яраштирилди, учта оилага муҳлат берилди.
Тадбирда туман ҳокими Ш.Мусаев қатнашди.








