Президентимизнинг аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида сайёр қабуллар давом этмоқда.
Уйчи туманидаги 13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида юридик ва жисмоний шахсларнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.
Унда сектор раҳбарлари ва туман ҳокимининг ўринбосарлари, тумандаги масъул ташкилотлар бошлиқлари томонидан мурожаатлар тингланди. Қабул давомида 123 та мурожаат келиб тушди, шундан 60 таси жойида ҳал этилди, 6 таси тегишлилиги бўйича йўналтирилди, қолган мурожаат ижро учун назоратга олинди. Жумладан, Яянгиҳаёт МФЙда яшовчи Д.Нишонованинг суюлтирилган газ таъминоти, Ўнҳаят МФЙда истиқомат қилувчи Р. Жамшиеванинг уй-жой масаласидаги мурожаатлари ўрнида ҳал этилди.







