Уйчи туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Фурқат Мирзаев ташаббуси билан ўз хизмат бурчини бажариш вақтида вафот этган Дилшод Бобоевнинг яшаш хонадонига бориб оила аъзоларини йўқлади.
Бобоев Дилшоднинг жиноятчиликка қарши курашиш, аҳоли осойишталиги йўлидаги хизматлари ёдга олинди.
Сектор раҳбари томонидан байрам туҳфаси сифатида озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди. Бундай эътибордан кўнгли кўтарилган хонадон соҳибалари эзгу тилаклар билан дуога қўл очдилар.






