Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Уйчи туманидаги 16-мактабда ўтказилган байрам тадбири ана шундай номланди. Унга мактабда узоқ йиллар самарали меҳнат фаолият олиб борганлар ҳамда марҳум устозларнинг яқинлари таклиф этилди.
Тадбирни мактаб директори Ҳалимжон Муродов очди. Шундан сўнг Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси куйланди. Хушовоз хонанда Сардорбек Ғайбуллаев, "Қодирхон" телесериали орқали элга танилган актёр ва хонанда Зуҳриддин Адашалиевлар томонидан куйланган шўх қўшиқлар байрамга файз киритди.






