Олдинлари нафақага чиқмоқчи бўлган фуқаролар ойлаб идорама-идора юриб, ҳужжатларини тўплашарди. Бугун эса ундай эмас.

Чунки пенсия таъминотида аҳоли учун қатор қулайликлар яратилди. Жумладан, ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги фуқароларга биргина паспорт билан мурожаат қилиши кифоя бўладиган тизим жорий қилиняпти. Бу ҳақда Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Наманган вилояти бўлими бошлиғи Бахромжон Хотамов маълумот беради.

ЯНГИ ТИЗИМ ЯРАТИЛЯПТИ— 2021 йил 28 апрелда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги фуқароларга нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Бундан асосий мақсад, давлат хизматларини устувор равишда электрон шаклга ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш ҳамда фуқароларга нафақаларни тайинлаш учун фақат паспорт билан мурожаат қилиши кифоя бўладиган тизимни яратилди.