Четлаштириш бошқа, меҳнат шартномасини бекор қилиш бошқа нарсалар. Меҳнат шартномасини бекор қилиш меҳнат муносабатларини батамом тугатишни билдиради. Ишдан четлаштириш эса ходимнинг меҳнат мажбуриятларини бажаришга вақтинча йўл қўймасликдир. Яъни, ишдан четлаштирилганда ходимнинг меҳнат муносабатлари тугатилмайди, ишдан четлаштириш вақти тугагач, ходим яна ишлайвериши мумкин.

Янги МК 151-моддасига кўра ишдан четлаштиришнинг иш берувчи мажбур бўлган 7 та, иш берувчи ҳақли бўлган 2 та тури келтирилмоқда (тўлиқ маълумот) (https://t.me/yuristkadr/9002). Биз янги МК бўйича ишдан четлаштириш ҳақида жами 12 та буйруқ намунасини тайёрладик.

Шокиржон Дадабоев ,Уйчи туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти