Наманган вилоятида 22 та қишлоқ ва 4 та маҳалла “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига киритилиб, уларнинг бош режалари ишлаб чиқилган.

Дастурлар доирасида 2 трлн 304 млрд сўмлик ишлар бажарилмоқда.

Бу танлаб олинган қишлоқ ва маҳаллаларда 17 минг 221 та хонадон мавжуд, уларда истиқомат қиладиган 88 минг 136 нафар аҳолининг яшаш шароитлари яхшиланади, маҳалласига, кўчасига ободлик ва тараққиёт кириб боради, дегани.

Бу эзгу ишларнинг барчаси “маҳаллабай” ишлаш тизимининг натижасидир.