РЕФЕРЕНДУМ (лот. referendum — билдирилиши керак бўлган) — умумхалқ овоз бериш йўли билан қонунлар қабул қилиш ва давлат аҳамиятига молик энг муҳим масалаларни ҳал қилиш шакли. Бевосита демократиянинг муҳим воситаси. Референдумнинг сайловлардан асосий фарқи шундаки, Референдум ўтказилаётганда бирон бир лавозимга номзод ёки номзодлар рўйхати учун овоз берилмайди, балки унда муайян масала — қонун, қонун лойиҳаси, конституция, конституцияга тузатишлар, мамлакат халқаро мақомига тааллуқли ёки ички сиёсатига оид бирон бир савол қўйилади