Вақтинча бошқа ишга ўтказиш ҳам алоҳида турларга бўлинади. Шулардан бири тарафларнинг келишуви билан ходимни вақтинча бошқа ишга ўтказиш.
Келаётган 30 апрелдан кучга кирадиган янги МКнинг 141-моддасидаги асосий қоидалар:
1. Иш берувчи ва ходим келишувига кўра ходим бошқа ишга 1 йил муддатгача вақтинча ўтказилиши мумкин.
2. Бундай ўтказиш қонунга мувофиқ ўзининг иш жойи сақланиб қолинадиган вақтинча йўқ бўлган ходимнинг ўрнини эгаллаш учун амалга оширилаётган тақдирда ушбу ходим ишга чиққунига қадар ўтказилиши мумкин.
3. Агар бошқа ишга ўтказиш муддати тугагач унга аввалги иши берилмаган, ходим уни талаб қилмаган ва ишлашни давом эттираётган бўлса, ўтказиш доимий деб ҳисобланади.
☝️Юқоридаги намуна берилмоқда ва ундан 30 апрелдан бошлаб фойдаланиш мумкин.
Шокиржон Дадабоев, Уйчи туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юристконсулти.






