Уйчи тумани ҳокимлигининг катта мажлислар залида халқ депутатлари туман Кенгашининг 62-сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, тегишли ташкилот ва муассасалар бошлиқлари, ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Сессияни туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Ш.Мусаев очди ва бошқариб борди.

Дастлаб жиноят ишлари бўйича туман суди раиси Б.Обидов, Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди раиси О.Содиқов, фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро суди раиси Б.Касимовларнинг ахборотлари эшитилди. Туман ҳокимининг ўринбосари С.Аҳмадалиева “Аёллар дафтари” рўйхати ва “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш тўғрисида” маълумот берди.

Сессияда “Референдум ўтказувчи участка комиссиялари аъзолигига номзодларни тавсия этиш тўғрисида”ги масала ҳам кўриб чиқилди.

Сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.