Мусулмонлар учун муқаддас ҳисобланган Рамазон ойида инсон қадрини улуғлаш, саховат, меҳр-оқибатни кучайтириш, муҳтожларга мурувват кўрсатишнинг савоби янада улуғ бўлади.

Бугун ҳам хайрли тадбирлар давом эттирилиб, 1-сектор ҳудудидаги Кесканёр ҳамда 2-сектордаги Обод МФЙларда ифторлик дастурхони ёзилди.

Муқаддас Рамазон ойи муносабати билан ўтказилган ифторликда маҳалла оқсоқоллари, кам таъминланган оила вакиллари қатнашдилар.

Тўкин ва файзли дастурхон атрофида йиғилганлар юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни эътироф этишиб, юрт тинчлиги, аҳоли фаровонлиги ва мамлакатимиз ривожини сўраб, дуолар қилишди.