Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги Қашқар МФЙда жойлашган 7-мактабда "Спортни сев, спорт билан яша!" шиори остида бокс спорт тури бўйича Наманган вилояти очиқ турнири бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги ҳамда ёшларни спортга кенг жалб этиш мақсадида ташкил этилган турнирда 2007-2012 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар куч синашдилар. Унда Фарғона, Андижон,Чортоқ ва Уйчи туманлари ҳамда Тожикистон, Қирғизистон Республикаларидан ҳам ўсмирлар, қизлар иштирок этдилар.

Мусобақанинг тантанали ёпилиш маросимида туман ҳокимининг ўринбосари Аброр Собиров, туман туризм ва спорт бўлими бошлиғи Камолиддин Раҳимжоновлар сўзга чиқиб, ғолибларга туман ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ,туман туризм ва спорт бўлими ва ҳомийларнинг диплом, медаль ва эсдалик совғаларини топширдилар.